Ҳимоячи Станислав Андреев ўн ойдан ортиқроқ давом этган танаффусдан кейин яна жамоамиз таркибида ўйнади.
Охирги марта Ўзбекистон чемпионатида ўтган йилнинг 26 май куни "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушган Андреев миллий терма жамоа сафида Эронга қарши учрашувда жароҳат олганди. Оғир жароҳатдан тўлиқ тикланиш учун анча муддат кетди. Кеча "Қизилқум" билан учрашувнинг иккинчи бўлимида Стас яна майдонга қайтди.
Андреев ҳозирга қадар "Пахтакор" сафида юқори лигада 213 учрашувда 25 тўп киритган. Яна 19 учрашувдан кейин у бу борада жамоамизнинг мутлоқ рекордчисига айланади. Ушбу рекорд ҳозирча Мурод Алиевга тегишли бўлиб турибди - 231 ўйин.