Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз "Навбаҳор"дан устун келишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 3-турда Наманганда "Навбаҳор"ни ҳар икки ўйинда доғда қолдиришни уддалади.

Биринчи кунги учрашувда мезбонлар дастлабки икки тўп киритишди. Равшан Ражабов шогирдлари танаффусдан сўнг иродали ғалабани қўлга киритишди. Феруз Фахриддинов, Алишер Иброҳимов ва Дилшод Ирсалиевнинг голлари жамоамизнинг 3:2 ҳисобидаги муваффақиятини таъминлади.

“НАВБАҲОР” – “ПАХТАКОР” – 2:3 (2:0)
Ҳакамлар: Ж.Қосимов, С.Раҳмонов, Р.Шуҳратов.
“Навбаҳор”: Ислом Жўраев, Илёс Маллаев, Абдукарим Абдуазизов,  Комилжон Қўчқоров, Ҳаким Абдурашидов.
Захира: Равшан Убайдуллаев, Абдулло Ўринбоев, Аюбхон Ғаппоров, Довуд Алибоев, Нурали Исақов, Абдулазиз Абдурахматов, Шукур Машраббоев, Абдулахат Йўлдошев, Мақсуд Рустамов.
“Пахтакор”: Акмал Ҳазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Махсуд Файзуллаев, Феруз Фахриддинов, Тимур Садиров.
Захира: Мирислом Миралиев, Алексей Локтионов, Умиджон Зайниддинов, Шомақсуд Шобаҳромов, Миржавоҳир Мирҳамидов, Алишер Иброҳимов, Илҳом Ражабов, Равшан Элибоев, Муҳаммад Зоиров.
Голлар: Абдурашидов (18), Ўринбоев (18) - Фахриддинов (21), Иброҳимов (21), Ирсалиев (35).
Огоҳлантиришлар: Ўринбоев (6), Маллаев (24).

Иккинчи кунги ўйинда "Пахтакор" йирик ҳисобда зафар қучди. Зайниддинов, Фахриддинов ва Ирсалиевнинг дубли 4:1 ҳисобидаги ютуқни таъминлади.
“НАВБАҲОР” – “ПАХТАКОР” – 1:4 (1:2)
Голлар: Қўчқоров (17) – Зайниддинов (5), Фахриддинов (10), Ирсалиев (26, 38).
Огоҳлантириш: Ирсалиев (36, “Пахтакор”).

6 учрашувда 16 очко тўплаган "Пахтакор" футзал жамоаси турнир жадвалида 2-поғонада бормоқда. Дилшод Ирсалиев ва Феруз Фахрриддинов 8тадан гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатида кучли учликдан ўрин эгаллашган. 4-турда "Пахтакор" 20 ва 21 апрель кунлари "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади.