"Пахтакор" ҳужумчиси "Қизилқум" билан учрашувдан сўнг баҳс тўғрисида фикрларини билдирди.
- Бугун қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин ўзимизни тиклаб олишимиз керак эди. Бугун яхши ўйин кўрсатдик ва керакли натижага эришдик.
Мен ўзим учун янги мамлакатга келдим. Тилни билмайман ва футболчилар билан мулоқотда қийинчиликларга дуч келдим. Буни аста-секин бартараф этиб боряпмиз. Табиийки, мослашиш жараёни қийин бўлмоқда.Маълум бир муддатдан кейин яхшироқ савияга кираман ва ўзимнинг оптимал спорт формамни қайтараман. Бунинг учун меҳнат қилишда давом этяпман. Жамоадошларим билан ўзаро тушуниш борасида ҳам янада кўпроқ ишлашимиз зарур.