Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар

Клуб янгиликлари

Олий лиганинг 23-турида "шерлар" Наманганга сафар қилади.

Аввалги турда "Обод"дан мағлубиятга учраган "Навбаҳор" охирги икки ўйинда ғалаба қозонган "Пахтакор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида қуйи поғоналарга тушиб бораётган мезбонлар бу сафар мухлислари қаршисида ғалаба учун бор кучларини беришга ҳаракат қилишади. Жамоалар олий лигани тарк этишмаган ва бу учрашувни ҳам классик тўқнашув деб эътироф этишимиз мумкин.
Ўйинни "Навбаҳор" ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов сариқ карточкалари сабабли ўтказиб юборади.

Қарама-қаршилик
Ҳозирга қадар олий лигада бу клублар ўртасида 49 учрашув ўтказилган. Уларнинг 32тасида "Пахтакор", 11тасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган. 6 беллашув дуранг билан тугаган. Жамоамиз 85 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан. Намангандаги 24 ўйин якуни бўйича кучлар тенг. 10 мартадан зафар қучгана жамоалар 4 баҳсда муросага рози бўлишган. Охирги икки мавсумда "Пахтакор" меҳмондан 1:0 ҳисобидаги ютуқлар билан қайтган.

Ўйин расмийлари
Учрашувни навоийлик Рустам Бобомуродов бошқаради. Унга Ҳусниддин Шодмонов ва Сардор Ҳакимов қанотларда ёрдам беради.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви 24 сентябрь, шанба куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 17:30да старт олади.