"Пахтакор" Суперлиганинг 6-турида "Қизилқум"дан 2:1 ҳисобида устун келди.
Биринчи бўлим жамоамизнинг тўлиқ устунлиги остида кечди. Шораҳмедовнинг зарбасидан кейин Жабборов тўпни қайтарган бўлса, Машариповнинг уринишидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 30-дақиқада Симичнинг чалқанча ҳолатда берган зарбаси голга айланишига дарвоза тўсини йўл қўймади. 34-дақиқада Безерра ҳисобни очди. Бир рақибни ортда қолдирган Тиаго жарима майдони ташқарисидан чап оёғида аниқ зарба йўллади - 1:0.
Иккинчи бўлим бошида Яхшибоев Аҳмедов ошириб берган тўпдан фойдалана олмади. 62-дақиқада Йованович пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятда Аъзамов уни тўхтатиб қолганди. Кейинчалик Безерра ва Машарипов қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. 76-дақиқада Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик туфайли белгиланган 11 метрлик зарбадан Гонсалвеш унумли фойдаланди.
2:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади. "Пахтакор" мавсумдаги 4-ғалабасини тантана қилди.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 2:1 (1:0)
12 апрель. "Пахтакор" стадиони. 10241 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Ж.Мухторов.
Назоратчи: Р.Серазетдинов.
Комиссар: Б.Намозов.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Аҳмедов (Андреев, 67), Раҳматуллаев, Яхшибоев (Абдураҳимов, 64), Машарипов, Безерра, Гонсалвеш (Ҳакимов, 81).
"Қизилқум": Жабборов, Қамбаров, Квесиешвили, Убайдуллаев, Жўраев, Бойдуллаев, Камолов (Шодмонов, 54), Қосимов, Геворкян, Усмонов (Рустамов, 66), Йованович.
Голлар: Безерра, 34 - 1:0. Йованович, 62-пен - 1:1. Гонсалвеш, 76-пен - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Аъзамов, 61. Раҳматуллаев, 68. Жабборов, 75.