"Пахтакор" ёшлари 6-турда пешқадам бўлиб турган "Қизилқум"дан 2:1 ҳисобида устун келишди.
Учрашувни ҳужумкор тарзда бошлаган ёшларимиз 15-дақиқада ҳисобни очишди. Маҳмудҳожиевнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтгач, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Алижонов аниқ зарбаси билан гол муаллифига айланди. 33-дақиқада у Йўлдошевнинг пасидан кейин тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлаб, дублини нишонлади. Икки дақиқадан сўнг Раззоқов орадаги фарқни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда жамоалар қулай вазиятларни юзага келтиришди, бироқ ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади. Ушбу ғалаба ёшларимизни турнир жадвалида 5-ўринга олиб чиқди.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 2:1 (2:1)
Ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент).
"Пахтакор": Вагин, Алижонов (Эргашев, 90+4), Азмиддинов, Салимов, Саидазимов (Р.Жўраев, 62), Иброҳимов (Собиржонов, 68), Маҳмудҳожиев, Иминов (Ш.Жўраев, 90), Асқаров, И.Йўлдошев (Г.Аҳмедов, 70), Абдураҳмонов.
"Қизилқум": Макосин, Жаҳонов, Абдукаримов, Маҳмудов (Норов, 65), Раззоқов (Маъмуров, 79), Ҳусанов, Одилов (Кенжаев, 46), Рустамов, Файзиев, Бегишев, Ф.Жўраев.
Голлар: Алижонов, 15 - 1:0. Алижонов, 33 - 2:0. Раззоқов, 35 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Иброҳимов, 67. Р.Жўраев, 81. Абдукаримов, 81. Г.Аҳмедов, 86.