Клуб янгиликлари

Андрей Канчельскис "Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинига ташриф буюради

Клуб янгиликлари

Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири саналган Андрей Канчельскис эртанги учрашувга ташриф буюради.

Канчельскис фаолияти давомида "Динамо" (Киев), "Шахтёр", "Манчестер Юнайтед", "Эвертон", "Фиорентина", "Глазго Рейнжерс", "Манчестер Сити" каби Европа ва жаҳонга машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган. Англия ва Шотландия чемпионига айланган. 1992 ва 1996 йилги Европа чемпионатларида иштирок этган. 

Айни пайтда у авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган футболчиларнинг оиласига ёрдам берувчи хайрия жамғармаси аъзоси сифатида фаолият юритмоқда. Канчельскис эртанги учрашувнинг фахрий меҳмонига айланади.