12 апрель куни "Пахтакор" Суперлиганинг 6-турида Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўйнайди.
Ўйиндан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилади. Шу куни "Пахтакор" стадионида "Уммон" гуруҳи ҳамда Сарвар ва Комил дуэти меҳмон бўлишади. Танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва томошабинлар ютуқли ўйинда иштирок этиб, телевизор, уяли алоқа телефони ва бошқа ютуқлардан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Эътиборлиси, буларнинг барчаси мутлақо бепул! "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувига кириш бепул қилиб белгиланган.
Футбол мухлисларини "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!