Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Қизилқум" билан сариқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари

Бир оз аввал эртага 6-тур доирасида ўтказиладиган "Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" эртанги беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Жамоамиз дарвозабони эса қизил либосда ўйнайди. "Қизилқум" кўк йўл-йўл либослардан фойдаланади.

"Қизилқум" мухлисларига стадиондаги 22-сектордан жой ажратилиши маълум қилинди.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашув 12 апрель, пайшанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.