2007 йилги мавсумда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ютуғини нишонлаган.
25 ноябрь куни Зарафшонда "Қизилқум" меҳмони бўлган "Пахтакор" ўша беллашувда 11:0 ҳисобида ғалабага эришган. Ҳисобни Темур Кападзе очган бўлса, Ренат Байрамов ва Зайниддин Тожиев биринчи бўлимдаёқ дубл қайд этишган. Ҳамон жамоамиз сафида ўйнаётган Камолиддин Тожиев эса рақибнинг аксарият футболчиларини ортда қолдириб, ажойиб гол муаллифига айланган.
Иккинчи бўлимда Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрих биттадан тўп киритган. Захирадан туширилган Уче Ихеруоме эса 4 дақиқа ичида хет-трикка эришган. Шундай қилиб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг йирик натижа кузатилган.
"Қизилқум" - "Пахтакор" - 0:11 (0:6)
2007 йил 25 ноябрь. "Прогресс" стадиони. 4000 томошабин.
Ҳакам: Ноил Лутфуллин.
Голлар: Кападзе 4, Байрамов 6, 23, З.Тожиев 12, 32, 56, К.Тожиев 15, Ихеруоме 65, 68, 69, Гейнрих 70.
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Александр Клецков, Камолиддин Тожиев, Ренат Байрамов (Элдор Магдеев, 63), Темур Кападзе (Александр Гейнрих, 46), Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев (Уче Ихеруоме, 63).