"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов "Қизилқум"га қарши беллашув хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- "Бухоро" билан ўйинда мағлубиятга учрадик. Шу сабабли бўлажак баҳсда ғалаба қозонишимиз зкерак. Учрашувга пухта тайёргарлик кўряпмиз, мухлисларимизни чиройли ғалаба билан хурсанд этиш учун ҳаракат қиламиз. Қизиқарли ўйин бўлишини кутяпмиз. Насиб қилса, ишқибозларимизга хурсандчилик тақдим этамиз.
"Қизилқум" ҳам яхши жамоа. Улар мавсум бошида кўплаб учрашувларда имкониятни бой беришди. Шу сабабли тайёргарликка пухта киришишган деб ўйлайман. Бизга қарши ҳар бир жамоа бор кучини ишга солиб ўйнашга уринади. Шунинг учун учрашув қизиқарли кечишини кутмоқдамиз.