Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинини Вадим Агишев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 6-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Беллашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 13 учрашувда ҳакамлик қилган. 
Жамоамиз шулардан 9 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. Ўтган мавсум у "Сўғдиёна", "Бухоро", "Металлург" ва "Қўқон-1912"га қарши ўтган ўйинларни бошқарган ҳамда уларнинг барчасида "шерлар" зафар қучган.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Олим Абдувасилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент).
Комиссар: Бахтиёр Намозов.