Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

Клуб янгиликлари

12 апрель куни "Пахтакор" Суперлиганинг 6-турида Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 12 апрель, пайшанба куни соат 18:00да бошланади.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва ижтимоий акцияда иштирок этиб, телевизор, уяли алоқа телефони ҳамда бошқа ютуқлардан бирига эга чиқиш имкониятига эга бўласиз.

Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.

Футбол мухлисларини 12 апрель куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!