"Пахтакор" футзал жамоаси кеча ва бугун "Қўқон-1912"га 2-тур учрашувларида майдонга тушди.
Ўйинлар "Бунёдкор" академияси залида ўтказилди. Биринчи кунги беллашувда жамоамиз 7:1 ҳисобида зафар қучди. Голларга Илҳом Ражабов (4), Дилшод Ирсалиев (2) ва Феруз Фахриддинов муаллифлик қилди.
Бугун ўтган ўйинда ҳам яққол ташаббусга эришган футзалчиларимиз 7:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни Феруз Фахриддинов, Дилшод Ирсалиев, Шомахсуд Шобаҳромов ва Миржавоҳир Мирҳамидов уришди. Навбатдаги турда Равшан Ражабов шогирдлари Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлишади.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 7:3 (3:1)
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Ирсалиев, Файзуллаев, Фахриддинов, Садиров.
Захира: Миралиев, Локтионов, Зайниддинов, Шобаҳромов, Мирҳамидов, Иброҳимов, Ражабов, Элибоев, Зоиров.
"Қўқон-1912": Зиёев, Сафоев, Тўхтабоев, Қирғизов, Аъзамов
Захира: Ашуров, Холиқов, Шукуруллаев, Валиев, Меибариев, Каримов, Эгамбердиев, Абдурауфов.
Голлар: Фахриддинов 7, 30, 32, Ирсалиев 14, 22, Шобаҳромов 14, Мирҳамидов 25 - Қирғизов 14, 24, Холиқов 27.