Бухородаги учрашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин қийин кечишини билгандик. Вазиятлардан биринчи бўлимда фойдалана олмадик. Биринчи гол уриш бундай ўйинларда жуда муҳим. Пенальтидан гол ура олмаганимиздан сўнг рақиб руҳан кучайди ва тез орада тўп ўтказиб юбордик.
Иккинчи бўлимда кўп тўхталишлар бўлди. Албатта, ютаётган жамоанинг бундай йўл тутиши тушунарли. Танаффусдан сўнг кўп имкониятлар яратмадик.
Аслида биринчи бўлимда бемалол учрашув тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди. Афсуски, вазиятларни қўлдан чиқардик, - деб айтиб ўтди Шота Арвеладзе.