5-турда "Пахтакор" Бухорода имкониятни бой берди.
Ўйин давомида ташаббус жамоамиз тарафида бўлди ва гол уриш учун кўплаб имкониятлар яратилганига қарамай, улардан фойдаланиш яна насиб қилмади. Биринчи бўлимда Гонсалвешнинг зарбасини Омонов қайтарган бўлса, Аъзамов ва Гриффитснинг уринишларини мезбонлар ҳимоячилари дарвоза чизиғидан қайтариб юборишди. 38-дақиқада Гонсалвеш пенальтини кўкка совурди, тўп унинг зарбасидан кейин дарвозадан анча баланддан ўтиб кетди. Майдон эгаларидан Насимов қулай вазиятда зарба бера олмади. 43-дақиқада Омоновнинг тўп оширишидан сўнг Қуттибоев аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда вазиятлар кўп содир бўлмади. Ҳимояда яхши ўйнаган "Бухоро" кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди. "Пахтакор" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олди.
"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (1:0)
6 апрел. "Бухоро" стадиони. 15150 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, Н.Қосимов.
"Бухоро": Омонов, Амонов (Қаҳрамонов, 58), Қуттибоев, Саломов, Шихов, Насимов (Эркинов, 67), Филипосян, Муллажонов (Клисура, 83), Ҳасанов, Исмоилов, Русецкий.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Гриффитс (Искандеров, 83), Аҳмедов, Яхшибоев (Иброҳимов, 86), Машарипов, Безерра, Гонсалвеш (Ҳакимов, 77).
Гол: Қуттибоев, 43 - 1:0.
Амалга оширилмаган пенальти: Гонсалвеш, 38.
Огоҳлантиришлар: Филипосян, 37. Насимов, 56. Аъзамов, 56. Гриффитс, 59. Козак, 69. Шихов, 72. Гонсалвеш, 74. Саломов, 82. Омонов, 86. Ҳакимов, 90+2.