Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Бухоро" билан ўйиндан олдин машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" "Бухоро"га қарши учрашув арафасида "Жар" стадионида охирги машғулотни ўтказишди.

Тўлиқ таркиб мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқлари ҳамда тўпни аниқ етказиб бериш устида ишлашди. Машғулотдан кейин жамоа Бухорога йўл олди ва кечқурун ушбу шаҳарга етиб келди.

"Бухоро" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 6 апрель куни "Бухоро" стадионида 18:00да бошланади.