"Пахтакор" бош мураббийи учрашувдан кейинги матбуот анжуманида беллашув ҳақидаги саволарга жавоб қайтарди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Биринчи бўлимда барча масалани ҳал қилишимиз керак эди. Гол уриш учун жуда кўп имкониятга эга бўлдик, лекин улардан фойдаланишда муаммоларга дуч келишда давом этяпмиз. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирдик. Сидоров ўйинга киришиб кета олмади ва тўпни ҳужумда етарлича сақламадик. Натижада рақиб босим юзага келтирди. Ҳимояда қийинчиликларга дуч келдик. "Қизилқум" яхши савиядаги жамоа. Ғалабани сақлаб қолишга эришдик.
Рақиб ҳимоясини чорасиз қолдирадиган тўп оширишларни амалга оширдик. Машарипов ва Андреев ўйнаган қанотда буни яхши уддаладик. Искандеров ва Ораховац ҳам бу борада яхши ҳаракат қилишди.