"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Бухоро" билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Беллашувга тайёргарликни яхши ўтказдик. Барчаси режа асосида кечди. Йигитларнинг кайфияти ва иштиёқи юқори. Бўлажак ўйинда ғалаба қозониш учун бор имкониятни ишга соламиз. "Нефтчи" билан учрашувдаги суръатни сақлаб қолишга интиламиз. Бизга уч очко жуда зарур ва ғалаба бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.