Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" эртанги беллашувда оқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Жамоамиз дарвозабони эса яшил либосда ўйнайди. "Бухоро" эса тўқ кўк либослардан фойдаланади.
"Пахтакор" мухлисларига стадиондаги 14-сектор ажратилиши маълум қилинди.
"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 6 апрель, жума куни 18:00да "Бухоро" стадионида бошланади.