"Пахтакор" аёллар жамоаси миллий чемпионатнинг 2-турида уйда "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйишди.
Учрашув давомида ташаббусга эришган футболчиларимиз буни ҳисобда акс эттира олишмади. Улар бир қатор қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда жиззахликлар аъзоси Назарқулова дарвозани ишғол қилиб, "Сўғдиёна"га уч очко келтирди. Шу тариқа Рустам Арипов шогирдлари икки учрашувда уч очко жамғаришга эришишди.
“Пахтакор” – “Сўғдиёна” – 0:1 (0:0)
4 апрель. “Қибрай” стадиони. 55 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳуснора Жумаева (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Маржона Рахматқулова (Қарши).
“Пахтакор”: Дилором Тўланова, Мадина Хикматова, Розияхон Асқарова, Динара Тагирова, Мадина Воҳидова, Уриё Насибуллаева (Камола Эркинова, 69), Кристина Борисова, Ойбарчин Турғунова (Нилуфар Бахтиёрова, 85), Гулруҳбегим Хўжаева, Юлдуз Ҳамдамова (Зуҳра Холиқова, 90), Маҳлиё Ғаффорова (Диёра Раҳматова, 62).
“Сўғдиёна”: Соҳибжамол Ражабова, Насиба Ҳожиева, Маҳлиё Назарқулова, Маҳфуза Туропова, Лутфинисо Ҳамидова, Нодира Туронова (Нодира Искандарова, 65), Дилафруз Тошпўлатова, Паризод Эшқулова (Шахзода Файзуллаева, 30, Албина Бобоқулова, 90+3), Мухлиса Мардиева, Зебинисо Ҳалимова (Ситора Такабаева, 75), Шахло Қодирова.
Гол: Назарқулова, 80 - 0:1.