Клуб янгиликлари

"Пахтакор" навбатдаги учрашувга тайёрланмоқда

Клуб янгиликлари
Жамоамиз "Бухоро"га қарши ўтадиган 5-тур беллашувига ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.

"Нефтчи" билан ўйиндан сўнг душанба кунидан машғулотлар "Жар" стадионида бошланди. Асосий таркибнинг барча аъзолари мураббийлар штаби ихтиёрида бўлажак учрашувга тайёргарликка киришган. Чоршанба кунги машғулот "Пахтакор" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.