Клуб янгиликлари

Бухородаги ўйинни Темур Тўхтасинов бошқаради

Клуб янгиликлари

6 апрель куни "Пахтакор" Суперлиганинг 5-турида "Бухоро" меҳмони бўлади.

ПФЛ ўйин учун расмийлар рўйхатини эълон қилди. Учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги 9 ўйинда ҳакамлик қилган. Жамоамиз ўша беллашувларда 7 ғалаба ва 2 дурангни қайд қилган. "Сўғдиёна"га 1-турдаги ўйинни ҳам айнан Тўхтасинов бошқариб, унда "Пахтакор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви 6 апрель, жума куни "Бухоро" СМ стадионида соат 18:00да бошланади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдилла Абдураҳмонов (Андижон), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.