"Пахтакор" аёллар жамоаси 2018 йилги мавсумни муваффақиятли бошлади.
Рустам Арипов шогирдлари 1-турда "Локомотив"ни қабул қилишди. Қибрайда кечган учрашувда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишга интилди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол иккинчи бўлимда урилди. 52-дақиқада Мадина Воҳидова чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Маҳлиё Ғаффоровага аниқ оширди. Маҳлиё яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол учрашув охиригача ягоналигини сақлаб қолди. "Пахтакор" дарвозабони Дилором Тўланова бир қатор вазиятларда жамоамизни голдан сақлаб қолди.
2-турда аёлларимиз "Сўғдиёна"га қарши 4 апрель куни Қибрайда майдонга тушишади.
“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” – 1:0 (0:0)
“Қибрай” стадиони. 53 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, Х.Эркинова, А.Кончикова.
“Пахтакор”: Дилором Тўланова, Мадина Ҳикматова, Розияхон Асқарова, Динара Тагирова, Мадина Воҳидова (Зуҳра Холиқова, 90+2), Уриё Насибуллаева (Нилуфар Бахтиёрова, 68), Кристина Борисова, Ойбарчин Турғунова (Диёра Раҳматова, 87), Гулруҳбегим Хўжаева (Камола Эркинова, 90+1), Юлдуз Ҳамдамова, Малика Ҳалимова (Махлиё Ғаффорова, 36).
“Локомотив”: Камила Юмангулова, Зарина Бобоева, Дилдора Эргашева, Хуршида Жуманова, Нодира Мўйдинова (Шаҳризода Абдуғаниева, 90), Оматхон Султонова, Зуҳра Бердиева, Шаҳризода Зайнитдинова, Камола Бердиева (Ситора Муқумова, 79), Илвина Камалиева, Мафтуна Жўраева.
Гол: Ғаффорова, 52 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ҳалимова, 19. Ҳамдамова 22 – З.Бердиева, 41. Эргашева, 83. Мўйдинова, 85.