Клуб янгиликлари

Футзалчиларимизда йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси иккинчи учрашувда "Бухоро"дан 6:2 ҳисобида устун келди.

"Бухоро" билан сафардаги иккинчи беллашувда яққол устунликка эга бўлган Равшан Ражабов шогирдлари 6:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Алишер Иброҳимов уч тўп киритган бўлса, Феруз Фахриддинов ҳисобига икки гол ёзилди. Тажрибали Дилшод Ирсалиев эса кетма-кет иккинчи ўйинда бир тўп муаллифига айланди. Шу тариқа футзалчиларимиз Бухородан 4 очко билан қайтишди.

2-турда "Пахтакор" 6 ва 7 апрель кунлари "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.

“БУХОРО” – “ПАХТАКОР” – 2:6 (1:2).
Бухоро. ОЗК. 170 томошабин.
Ҳакамлар: А.Орзибеков (Нукус), Х.Отамуротов (Хива), Ж.Турсунбоев (Хива), Ж.Бўриев (Қарши).
“Бухоро”: Шавкат Иброҳимов, Илҳом Ҳамроев, Фирдавс Равшанов, Жўрабек Аҳмедов, Соҳиб Нарзуллаев.
Захирадан тушганлар: Ислом Уснатдинов, Дониёр Саидов, Шамшод Савриддинов, Сухроб Қобилов, Улуғбек Рамазонов, Ислом Насриддинов, Жаҳонгир Хайриев, Шохжаҳон Шоназаров, Мироншох Толибов.
“Пахтакор”: Акмал Ҳазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Махсуд Файзуллаев, Феруз Фахриддинов, Тимур Садиров.
Захирадан тушганлар: Мирислом Миралиев, Алексей Локтионов, Умиджон Зайниддинов, Шомақсуд Шобаҳромов, Миржавоҳир Мирҳамидов, Алишер Иброҳимов, Илҳом Ражабов, Равшан Элибоев, Муҳаммад Зоиров.
Голлар: И.Ҳамроев (5), С.Қобилов (34) – Ф.Фахриддинов (8, 20), А.Иброҳимов (26, 36, 39), Д.Ирсалиев (27).
Огоҳлантириш: Ж.Аҳмедов (30, “Бухоро”).