Ёшлар лигасида 20-турнинг қолдирилган ўйинида жамоамиз "Қизилқум"дан устун келди.
Катта ташаббусга эга бўлган ёшларимиз биринчи бўлимдаёқ уч тўп киритишди. Отахонов ва Хурсановнинг дублидан кейин хотиржамликка берилган "Пахтакор" иккинчи бўлимда икки тўп ўтказиб юборди. Учрашув охирида эса кўплаб имкониятлардан иккитаси голга айлантирилди. 5:2 ҳисобида зафар қучган жамоамиз 2-поғонага мустаҳкам ўрнашиб олди.
"Пахтакор" - "Қизилқум" - 5:2 (3:0)
20 сентябрь. Қибрай.
Ҳакам: Даулетбой Жалимов (Нукус).
"Пахтакор": Ҳамидов, Йўлдошев (Турғунбоев, 46), Г.Аҳмедов, Отахонов, Синдаров (Сидоров, 46), Юсупов (Абрамов, 64), Асқаров (Тошмирзаев, 64), И.Каримов (Нишонов, 64), Саъдиллоев (Абдувоҳидов, 84), Хурсанов (Тўраев, 51), Толипов.
"Қизилқум”: Макосин (Раҳимов, 40), Григорьев, Жумаев, Тамир (Акбаров, 41; Жумабоев, 70), Асланов, Файзиев, Жўраев, Гаузоков, Қосимов, Давронов, Жаҳонов.
Голлар: Отахонов, 7 - 1:0. Хурсанов, 12 - 2:0. Хурсанов, 33 - 3:0. Жўраев, 61 - 3:1. Жумабоев, 79 - 3:2. Тўраев, 90 – 4:2. Толипов, 90 – 5:2.
Огоҳлантиришлар: Аҳмедов, 45. Гаузаков, 45. Григорьев, 54.