"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Нефтчи" билан учрашувдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ҳозир ҳар бир ўйин қийин. Чемпионатда очко жамғариш осон эмас. Бугун яхши ўйнадик деб ўйлайман. Янада яхшироқ ўйнай оламиз, буни ҳам биламиз. Уч тўп киритдик ва дарвозамиздан гол ўтказмадик. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Жуда яхши ҳаракат қилдик. Йигитларни ғалаба билан табриклайман.
Янги футболчилар жамоага киришиб боришмоқда. Энди тўрт тур ортда қолди. Яхшибоев, Безерра, Машарипов ва Гонсалвеш бир-бирларини яхши тушуниб ўйнашди. Улар кўпроқ ўйнагани бири ўзаро ишонч ва тушуниш ортиб боради. Абдураҳимов, Искандеровни ҳам улар қаторига қўшиш мумкин. Машғулотни тўхтатиб қўйиб, уларга тушунтириш осон, аммо беллашувдаги ҳолатлар табиий рўй беради. Ўйинда кўплаб ҳужумчиларни яхши ташкил этдик. Ўйинчиларнинг ўзаро ишончи энг муҳим жиҳат. Турдан-турга яхшироқ кўринишга кириб борамиз.