Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" "Нефтчи"дан 3:0 ҳисобида устун келди.
Учрашувда ташаббус жамоамиз тарафида бўлди. 20-дақиқада Безерранинг жаримадан берган зарбасини Мирний қийинчилик билан қайтарди. 40-дақиқада Машариповнинг уринишидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Бир оздан сўнг Суюнов Эрматовнинг зарбасини бартараф этишга эришди. 45-дақиқада ҳисоб очилди. Тезкор қарши ҳужумда Яхшибоев оширган тўпни Исроилов ўз дарвозасига киритиб юборди.
Иккинчи бўлим бошидаёқ "Пахтакор" тўп киритди. Машариповнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Симич боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 2:0.
64-дақиқада Гонсалвешдан тўпни қабул қилиб олган Машарипов қаршисидаги ҳимоячини алдаб ўтди ва узоқ бурчакка тўпни аниқ йўллади - 3:0. Бу натижа ўйин охиригача ўзгармади. "Пахтакор" мавсумдаги биринчи йирик ютуғини нишонлади.
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 3:0 (1:0)
31 март. "Пахтакор" стадиони. 15023 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, Т.Суюнов.
Назоратчи: К.Смирнов.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич, Тожиев, Шораҳмедов (Сайфиев, 66), Аҳмедов (Раҳматуллаев, 83), Гриффитс, Машарипов, Яхшибоев, Безерра (Искандеров, 88), Гонсалвеш.
"Нефтчи": Мирний, Шойқулов (Кимсанов, 46), Эрматов (Мамасолиев, 76), Аҳмаджонов (Абдулҳоқов, 54), Махситалиев, Юсупов, Ғофуров, Исроилов, Маматов, Агалиев, Турсунов.
Голлар: Исроилов, 45-авт - 1:0. Симич, 46 - 2:0. Машарипов, 64 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Турсунов, 19. Шораҳмедов, 21. Яхшибоев, 89.