Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз мавсумни дуранг билан бошлашди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича мамлакат чемпионатига старт берилди.

Бухорода "Бухоро" меҳмони бўлган Равшан Ражабов шогирдлари 2:2 ҳисобида дурангга эришишди. "Пахтакор"дан Дилшод Ирсалиев ҳисобни очган бўлса, бунга мезбонлардан Рамазонов жавоб қайтарди. Кейинчалик Иброҳимовнинг голидан кейин Рамазонов яна бир бор мувозанатни тиклади. Шу тариқа 1-турнинг дастлабки ўйинида футзалчиларимиз дурангга эришишди.

“БУХОРО” – “ПАХТАКОР” – 2:2 (1:2)
Бухоро. ОЗК. 220 томошабин.
Ҳакамлар: Х.Отамуротов (Хива), А.Орзибеков (Нукус), Ж.Бўриев (Қарши), Ж.Турсунбоев (Хива).
“Бухоро”: Шавкат Иброҳимов, Илҳом Ҳамроев, Фирдавс Равшанов, Жўрабек Аҳмедов, Соҳиб Нарзуллаев.
Захирадан тушганлар: Ислом Уснатдинов, Дониёр Саидов, Шамшод Савриддинов, Сухроб Қобилов, Улуғбек Рамазонов, Ислом Насриддинов, Жаҳонгир Хайриев, Ўохжаҳон Шоназаров, Мироншох Толибов.
“Пахтакор”: Акмал Хазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Махсуд Файзуллаев, Феруз Фахриддинов, Тимур Садиров.
Захирадан тушганлар: Мирислом Миралиев, Алексей Локтионов, Умиджон Зайниддинов, Шомақсуд Шобаҳромов, Миржавоҳир Мирҳамидов, Алишер Иброҳимов, Илҳом Ражабов, Равшан Элибоев, Муҳаммад Зоиров.
Голлар: У.Рамазонов (7, 26), Ш.Иброҳимов (12-ўз дарв.) – Д.Ирсалиев (1).
Огоҳлантиришлар: У.Рамазонов (26) – Т.Садиров (24).