Клуб янгиликлари

Ёшлар ўйинида голсиз дуранг

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари 4-турда "Нефтчи" билан голсиз дурангга имзо чекишди.

Кескин курашлар остида кечган учрашувда ҳисоб очилмади. Ўйинда жамоалар кўп хавфли вазиятларни юзага келтиришмади. Жамоамизнинг ёш посбони Владимир Вагин икки ҳолатда ёшларимизни муқаррар голдан сақлаб қолди. Шу тариқа беллашув голсиз дуранг билан якунига етди.

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 0:0
"Пахтакор": Вагин, Алижонов, Ҳ.Ҳасанов, Иминов, Собиржонов (Абдураҳмонов, 59), Маҳмудҳожиев (Ҳ.Йўлдошев, 73), Синдаров (Эркинов, 83), Асқаров, Иброҳимов, Аҳмадов, И.Йўлдошев.
"Нефтчи": Турдиалиев, Неъматов, Ҳожиматов, Саматов, Исматов, Каримов (Исмоилжонов, 78), Мамасолиев (Маназаров, 46), Асқаралиев, Ўлмасалиев, Ғойибжонов, Рашидов (Абдуҳамидов, 62).
Огоҳлантиришлар: Ҳожиматов. 6. Иминов, 42. Аҳмадов, 53.