Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Нефтчи" билан оқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 4-туридаги "Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" эртанги беллашувда оқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Жамоамиз дарвозабони эса яшил либосда ўйнайди. "Нефтчи" эса кўк-қизил йўл-йўл либослардан фойдаланади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашув 31 март, шанба куни 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.