"Шерлар" шанба кунги учрашув арафасида сўнгги машғулотни тўлиқ таркиб билан ўтказишди.
Ҳозирги пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча футболчилар машғулотда фаол қатнашишди. Терма жамоалар таркибидан қайтиб келган ўйинчилар ҳам беллашувга яхши ҳолатда ҳозирлик кўришди. Ўйинчилар мураббийлар штаби бошчилигида бўлажак беллашувда жамоага асқотиши мумкин бўлган турли жиҳатлар устида ишлаб, ҳаракатларни яхшилашга интилишди. Шу тариқа "Нефтчи" билан учрашувга ҳозирлик жараёнига якун ясалди.