"Пахтакор" бош мураббийи "Нефтчи" билан 4-турда кечадиган учрашув хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Янги мавсумда "Нефтчи" кучайди. Уларнинг охирги ўйинларини кузатдик - яхши ва қаршилик қиладиган жамоа. Улар ҳам биз билан учрашувга жиддий тайёрланишган. Бизнинг рақибга ва рақибнинг бизга тайёрлаб қўйган кутилмаган юришлари бўлиши мумкин. Биз мухлисларни хурсанд этиш учун ҳужумкор футбол билан ютишга ҳаракат қиламиз, - деб айтиб ўтди Шота Арвеладзе.