"Нефтчи" билан учрашув арафасида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Тиаго Безерранинг фикрлари билан қизиқдик.
- Биз яна бир қийин ўтказишимиз тайин. Чунки "Пахтакор"га қарши ҳар бир жамоа ҳозир футбол ўйнашга имкон бермаслик учун ҳаракат қилмоқда. Биз беллашувга имкон қадар муносиб тайёрланишга интиляпмиз. Ўтган йили бу рақибни уйда 6:0 ҳисобида ютгандик, аммо айни пайтда "Нефтчи" таркиби ўзгарган. Уларда ижобий ўзгаришлар кузатилди. Шу сабабли учрашувни катта эътибор билан ўтказишимиз лозим. Аввалги беллашувда бу жамоага қарши икки гол урганман ва икки марта голли тўп оширишларни уддалагандим. Бу сафар ҳам жамоага фойда келтирадиган ўйин намойиш қилишга уринаман.
"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги тўқнашувларнинг ўзига хослигини билиб олдим. Бу менга ва жамоага қўшимча иштиёқ бағишлайди. Мухлисларимизга маъқул бўладиган футбол кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - деб айтиб ўтди Тиаго.