"Пахтакор" бош мураббийи юзага келган танаффус ҳамда чемпионатнинг янги формати хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Терма жамоалар ҳафтаси ҳамиша қийин. Бу даврда жамоа бир неча қисмга бўлинади. Кимдир дам олишга имкон бор деб ўйлайди ва бу вақтда тинчланади. Аслида қийин тайёргарлик кетади.
Барча футболчилар терма жамоалар сафидан жароҳатсиз қайтишди. Олимпия ва миллий терма жамоа таркибига чақирилганлар ўзларини яхши тарафдан кўрсатишди. Мураббийлар уларнинг барчасига ўйнаш имкониятини туҳфа этишди.
Чемпионат ўйинига тайёрланиш учун олдимизда икки кун вақт бўлади. Учиш, иқлим ва вақт тафовути жамоага қийинчилик туғдиради. Аммо биз профессионаллармиз ва бўлажак ўйинга масъулият билан ёндошиш кераклигини тўғри тушунамиз.
Янги формат туфайли ўткинчи ўйинлар энди бўлмайди. Ҳозир жамоалар ҳар бир беллашувда бор кучи билан курашмоқда.
Мухлислар стадионларга кўпроқ келишни бошлашди. Бу эса футболчиларга икки карра иштиёқ бағишлайди, - деб таъкидлади Шота Юстинович.