Клуб янгиликлари

Машғулотлар давом эттирилмоқда

Клуб янгиликлари

"Шерлар" кеча "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказишди.

Машғулотларга олимпия терма жамоасидан Ҳожиакбар Алижонов ва Гвинея-Биссау терма жамоаси сафидан етиб келган Исмоил Гонсалвеш қўшилди. Бугундан миллий терма жамоамиз ҳамда Черногория термасига жалб этилган яна олти нафар ўйинчи машғулотларга қўшилади.

Кечаги машғулотда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча футболчи иштирок этди. Бугун "Жар" стадионида шуғулланиш режалаштирилган.