21 сентябрь куни "Пахтакор" 20-турнинг қолдирилган ўйинида "Қизилқум"ни қабул қилади.
Мавсумни анча барқарор ўтказаётган "Қизилқум" таркибида бир қатор тажрибали футболчилар тўп тепмоқда. Шу сабабли бизни қизғин ва мураккаб кечиши кутаётган ўйин кутиб турибди. Охирги турда навоийликлар "Бухоро"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Жамоалар таркибида бир нафардан йўқотиш мавжуд. "Пахтакор"дан Жавоҳир Соҳибов, "Қизилқум"дан Файзулла Қамбаров сариқ карточкалар сабабли майдонга тушмайди.
Қарама-қаршилик
Жамоалар олий лига тарихида 33 бор куч синашганлар. 27 беллашувда ғалаба қозонган "Пахтакор" 5 марта дурангга имзо чеккан. Бир бор Навоий жамоаси ғолиб чиққан. "Шерлар" 90 марта гол уриб, 19 марта дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Тошкентдаги 16 баҳснинг 13тасида жамоамиз зафар қучган. 2 бор дуранг кузатилиб, "Қизилқум" бир сафар устун келган.
Ўйин расмийлари
Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.
Ёшлар таркиблари учрашуви 20 сентябрь куни Қибрайда соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 21 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.