Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

Клуб янгиликлари

31 март куни "Пахтакор" Суперлиганинг 4-турида Тошкентда "Нефтчи"га қарши ўйнайди.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 31 март, шанба куни соат 20:00да бошланади. Ҳар икки жамоа Ўзбекистон чемпионати юқори лигасида мунтазам иштирок этиб келади ва улар ўртасидаги тўқнашувлар ўзбек класикоси сифатида эътироф этилади. Шундай экан, шиддатли ўйинга гувоҳ бўлишингиз тайин.

Беллашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва ижтимоий акцияда иштирок этиб, планшет, уяли алоқа телефони ҳамда бошқа ютуқлардан бирига эга чиқиш имкониятига эга бўласиз.

Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.

Футбол мухлисларини 31 март куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!