"Пахтакор" "Локомотив БФК"га қарши назорат ўйинида майдонга тушди.
Беллашув мобайнида тўлиқ устунликка эга бўлган жамоамиз 6:1 ҳисобида зафар қучди. Кўплаб қулай имкониятларни юзага келтирган "шерлар" бундан 6 марта фойдаланишди. Жасур Ҳакимов хет-трикка эришган бўлса, Камолиддин Тожиев, Азим Аҳмедов ва Станислав Андреев биттадан тўп муаллифиларига айланишди. Шу тариқа 31 март куни "Нефтчи"га қарши Тошкентда кечадиган ўйинга тайёргарлик жараёни давом эттирилди.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ БФК" - 6:1 (5:1)
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Козак, Тожиев, Сайфиев (Асқаров, 46), Гриффитс (Раҳматуллаев, 46), Аҳмедов (Аҳмадов, 70), Иброҳимов, Искандеров (Синдаров, 70), Безерра (Абдураҳимов, 46), Ҳакимов.
Голлар: Ҳакимов 14, 28, 59, Тожиев 25, Аҳмедов 37, Андреев 45.