Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинини Азиз Асимов бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ 4-турда ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.

"Нефтчи"га қарши ўтадиган беллашувда Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Олий лигада Асимов жамоамиз иштирокидаги 16 ўйинни бошқарган. Уларда "Пахтакор" 11 ғалаба ва 1 дурангга эришиб, 4 бор мағлубиятга учраган. Ўтган мавсумда ҳам у Тошкентда ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувда ишлаганди. Ўшанда "Пахтакор" 6:0 ҳисобида зафар қучган.

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ"
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тўрабек Суюнов (Гулистон).
Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши).
Комиссар: Р.Черников.