Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви 31 март куни ўтказилади

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари сабабли жамоамиз иштирокидаги беллашув муддати ўзгартирилди.

Миллий терма сафидан 5 нафар футболчимизнинг 29 март куни клуб ихтиёрига келиб қўшилиши туфайли 30 март куни ўтиши белгиланган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви 31 мартга кўчирилди. Ўйин "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.