АГМК билан учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида саволларга жавоб берди.
Шота Арвеладзе: - Рақиб жисмоний имконият ёрдамида ўйнайди. Улар асосан стандарт вазиятларда хавфли ҳаракат қилишади. АГМК 5 ҳимоячи тактикасида ўйнаши туфайли уларга қарши баҳсда вазиятлар яратиш мушкул. Улар "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам, ўз майдонида кечган "Навбаҳор"га қарши беллашувда ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатишганди.
Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик ва гол уриш кўп имкониятларга эга бўлдик. Бемалол учинчи ва тўртинчи голни урсак бўларди, аммо бундай бўлмади.
Футболда бир хато барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Танаффусдан сўнг жамоа яхши ва ёмон ҳаракат қилган ҳолатлар учради. Бугунги баҳсда муҳим 3 очкони қўлга киритдик.