"Шерлар" якшанба кунги учрашув арафасида сўнгги машғулотни "Пахтакор" стадионида ўтказишди.
Ҳозирги пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча футболчилар машғулотда фаол қатнашишди. Енгил машқлардан сўнг қизишиб олган ўйинчилар бўлажак беллашувда жамоага асқотиши мумкин бўлган турли жиҳатлар устида ишлаб, ҳаракатларни яхшилашга интилишди. Шу тариқа АГМКга қарши учрашувга ҳозирлик жараёнига якун ясалди.