Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Бутун эътиборимиз бўлажак ўйинга қаратилган"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи АГМК билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Учрашувга жиддий ҳозирлик кўришни давом эттиряпмиз. Суперлигада бор куч билан ўйнаш даркор, ҳозир очколар йўқотишнинг вақти эмас. Жамоа бўлажак ўйинга тўлиқ эътибор қаратган. Барча футболчи бор имкониятини ишга солмоқда.
Умид қиламизки, якшанба куни мухлислар стадионда ҳақиқий футбол муҳитини ҳосил қилишади. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" билан беллашувларда бунга гувоҳ бўлдик. Футболчиларга ҳам бундай муҳитда ўйнаш ёқимли. Ишқибозлар эса беллашувдан завқ олишади.