Клуб янгиликлари

"Пахтакор" эртага оқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 3-туридаги "Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" эртанги беллашувда оқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Жамоамиз дарвозабони эса қизил либосда ўйнайди. АГМК эса сариқ рангли либослардан фойдаланади.

"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги учрашув 18 март, якшанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.