Суперлиганинг 3-турида "Пахтакор" АГМК жамоасини қабул қилади.
Олмалиқ шаҳри жамоасига қарши "Пахтакор" чемпионатлар тарихида 20 учрашувда майдонга тушган. 14 беллашув "шерлар" ғалабаси билан якунланган. 2 ўйин дуранг билан тугаган ва 4 бор рақиб муваффақиятга эришган.
Тошкентда АГМК бир марта, 2013 йил 2:1 ҳисобида зафар қучган.
"Пахтакор" олмалиқликлар дарвозасини 30 бор ишғол қилган. Ўзаро ўйинларда жамоамиз тўпурарлари Одил Аҳмедов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеев саналади. Улар ҳисобида 5тадан гол бор. Александр Гейнрих ҳамда Владимир Козак эса 2 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишган.
"Пахтакор" ва АГМК ўртасидаги 21-тўқнашув 18 март, якшанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.