Клуб янгиликлари

Нилуфар Усмонова ва "Афруз" гуруҳи "Пахтакор" - АГМК учрашуви меҳмонлари

Клуб янгиликлари

18 март куни "Пахтакор" Суперлиганинг 3-турида Тошкентда АГМКга қарши ўйнайди.

Ўйиндан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилади. Шу куни "Пахтакор" стадионида Нилуфар Усмонова ва "Афруз" гуруҳи меҳмон бўлишади. Танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва томошабинлар ижтимоий акцияда иштирок этиб, уч телевизордан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Эътиборлиси, буларнинг барчаси мутлақо бепул! "Пахтакор" - АГМК учрашувига кириш бепул қилиб белгиланган.

Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.

Футбол мухлисларини 18 март куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!