Клуб янгиликлари

"Пахтакор" машғулотларни давом эттирмоқда

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлиганинг 3-тур ўйинига ҳозирлик кўриш жараёнини давом эттиришмоқда.

Душанба кунидан АГМКга қарши кечадиган беллашувга тайёргарлик кўриш бошлаб юборилди. Машғулотларда футболчилар келаси ўйинга шай ҳолатда бўлиш учун тер тўкишмоқда.

Жума ва шанба кунлари ҳам машғулотлар фаол тарзда давом эттирилади. "Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги беллашув 18 март, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 18:00да бошланади.