Клуб янгиликлари

АГМК билан ўйинни Владислав Цейтлин бошқаради

Клуб янгиликлари

18 март куни ўтказиладиган "Пахтакор" - АГМК беллашувида ишлайдиган расмийлар номи эълон қилинди.

Чемпионатлар тарихида иккинчи бор Владислав Цейтлин "Пахтакор" иштирокидаги ўйинни бошқариб боради. Бунгача у ўтган мавсум "Локомотив" билан учрашувда ҳакамлик қилган ва жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Унга Снетков ва Улфатов ёрдам беришади.

"Пахтакор" - АГМК учрашуви 18 март куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

"ПАХТАКОР" – АГМК
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Султонмурод Улфатов (Тошкент вилояти), Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Бахтиёр Намозов.