"Пахтакор" ярим ҳимоячиси беллашувдан кейин матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Жалолиддин Машарипов: - Биз учрашувда жуда яхши ҳаракат қилдик. Ўйинни бошқардик, бир неча бор қулай вазиятлар яратдик. Бироқ уларни якунлашда хатога йўл қўйдик. Менимча, мағлубиятдан кўра яхшироқ натижага арзийдиган ўйин намойиш қилдик.